1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Япония хорижликларга мамлакатга киришни февраль охиригача тақиқлади

Бу дунёда “Омиcрон” штамми доминант бўлиб қолаётгани билан боғлиқ.

Япония  хорижликларга мамлакатга киришни  февраль охиригача тақиқлади

 

Коронавируснинг “Omicron" штамми хавфи туфайли Япония ҳукумати мамлакатда доимий резидент бўлмаган хорижликларнинг киришига қўйилган тақиқни феврал ойи охиригача узайтиради. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида маълум қилди. 

 

Аксарият тоифадаги хорижий фуқароларнинг келишини тақиқлаш ўтган йилнинг 30 ноябрида Японияда янги штамм билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари тасдиқланганидан кейин жорий қилинган ва дастлаб бир ойга режалаштирилган эди.

 

 Шунингдек, Японияга қайтган фуқаролар ва ушбу мамлакатда доимий яшовчи хорижликлар ҳукумат томонидан махсус ажратилган жойларда карантиндан ўтишлари шарт. Японияда “COVID-19” пандемияси бошланганидан бери 1,77 миллиондан ортиқ одам касалланган, 18,4 мингдан ортиқ одам вафот этган. 1,71 миллиондан ортиқ одам тузалиб кетди.

 

Аввалроқ АҚШда “Omicron" штаммининг тарқалиши сабабли минглаб рейслар бекор қилингани тўғрисида хабар берилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика