1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Европа Комиссияси Исроил билан савдо битимларини тўхтатиш ва ҲАМАСнинг бир гуруҳ аъзоларига қарши санкцияларни таклиф қилди

Еврокомиссия раҳбари Фон дер Ляйен Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамини етказиш зарурлигини таъкидлади.

Европа Комиссияси Исроил билан савдо битимларини тўхтатиш ва ҲАМАСнинг бир гуруҳ аъзоларига қарши санкцияларни таклиф қилди

Еврокомиссия Исроил билан савдо келишувларини вақтинча тўхтатиш ва айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилди.

 

Reuters’нинг маълум қилишича, Еврокомиссия Ғазо секторидаги уруш оқибатида Исроил экспортининг қарийб 5,8 миллиард евролик ҳажмига таъсир қилиши мумкин бўлган савдо битимини тўхтатиш ташаббусини илгари сурди. Шу билан бирга, ушбу чорага ҳозирча барча Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан етарлича қўллаб-қувватлаш йўқ.

 

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен “Ғазода кечаётган фожиали воқеаларга зудлик билан чек қўйилиши керак. Ўт очишни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамини тўсқинликсиз етказиш ва гаровга олинган барча фуқароларни озод қилиш зарур”, дея таъкидлади.

 

Шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳамда молия вазири Безалел Смотричга, шунингдек, Фаластин ҳудудида ноқонуний ўрнашётган “зўравон кўчиб борувчилар” ва ҲАМАСнинг бир қатор юқори мартабали аъзоларига қарши санкциялар пакетини илгари сурди.

 

Таклиф кучга кириши учун Европа Иттифоқининг камида 27 аъзо давлатидан 15 таси томонидан маъқулланиши талаб этилади. Бу эса Иттифоқ аҳолиси сонининг 65 фоизидан кўпроғини қамраб олади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика