Жаҳон

Европада газ нархи сунъий омиллар туфайли кескин ошмоқда — Матеуш Моравецкий

Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Словенияда ташкил этилган Европа Иттифоқининг норасмий форумида айтиб ўтди.

Европада газ нархи сунъий омиллар туфайли кескин ошмоқда — Матеуш Моравецкий

 

 

“Энергия нархи асосан Россиянинг “Газпром” компанияси ҳаракатлари туфайли шаклланмоқда. Бугун газ нархи аввал кузатилмаган даражада ошиб кетди. Биз бундан огоҳлантиргандик”, –– деган Моравецкий. Польша бош вазири, шунингдек, “Газпром”ни Россиянинг энергетика сиёсатига таъсир ўтказадиган воситаси деб атаган. Шунингдек, ЕИнинг яқин кунларда ўтказиладиган саммитида энергетикка билан боғлиқ вазият батафсил муҳокама қилиниши маълум қилинди.

 

Европада газ нархи ўсишда давом этмоқда. Ҳозирда минг кубометр газ нархи 1900 АҚШ долларига етган. Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Кадри Симсон газ нархи фақат 2022 йил баҳорига келиб пасайишини айтган.

 

Бундан аввал АҚШ давлат департаменти қишда Европада газ нархи ошишидан огоҳлантирганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европада газ нархи сунъий омиллар туфайли кескин ошмоқда — Матеуш Моравецкий | Zamon.uz