1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди

Германия терма жамоасини Жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон МТЖда ишламайдиган бўлди.

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди

Аввалроқ Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Йоахим Лёвни Миллий терма жамоа раҳбарлигига таклиф қилиб, музокара ўтказаётгани хабар қилинганди. 

 

Машҳур Bild нашрига кўра, Йоахим Лёв Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вакиллари билан Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида онлайн музокара ўтказган. Лёв бу таклиф устида бир неча кун жиддий ўйлаган ва якунда рад жавобини берган. 

 

Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли мутахассис 2014 йил Германия терма жамоасини Жаҳон чемпиони қилган ва ўша йили ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган. Лёв 2021 йилнинг март ойида Германия терма жамоаси бошқарувидан кетган ва ўшандан бери ҳеч қаерда ишламаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика