Украина президенти Владимир Зеленский яна бир бор россияликларга Шенген визаларини тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у анъанавий кунлик видеомурожаатида айтган.
“Фақатгина ҳаёти хавф остида бўлган россияликларгина цивилизацион дунё ёрдамини олишга ҳақли. Бу аниқ юридик жараёнлар орқали — қочқинлик мақоми, бошпана сўраш, бошқа усуллар билан ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш мумкин. аммо бу фақатгина курашаётганлар, таъқиб остида бўлганларга қўлланилиши керак”, – деган Украина раҳбари.
Президент Европа супермаркет эмаслигини, шу сабабли Россия фуқароларига туристик виза бериш мақбул эмаслигини айтган.
Аввалроқ Эстония россияликларга виза беришни тўхтатишни таклиф қилганди.


