1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Мария Захарова Эстония бош вазирига "икки" қўйди

Аввалроқ Каи Каллас Россия фуқароларига туристик виза беришни тўхтатиш зарурлигини айтган.

Мария Захарова Эстония бош вазирига "икки" қўйди

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ўз изоҳида Эстония бош вазири Каи Калласнинг касбий тайёргарлиги ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги билимини танқид қилди.

 

Аввалроқ Эстония бош вазири Россия фуқароларига туристик виза беришни тўхтатиш зарурлигини айтиб, Европага ташриф буюришни “инсон ҳуқуқи эмас, имтиёз” деб атаган эди

 

Захарованинг сўзларига кўра, халқаро амалиётда инсоннинг ҳаракатланиш эркинлигини таъминловчи қатор ҳужжатлар мавжуд. У ЙХҲТ таъсис шартномалари, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Инсон ҳуқуқлари декларацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенсияси қоидаларини эслатиб ўтди.

 

Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Реинсалу ЕИнинг Россия Федерациясига қарши санкциялари навбатдаги пакетига россияликлар учун кириш визалари беришни тақиқлаш таклифини билдирганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика