1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зоир Мирзаев: Барча СЭС раҳбарларини лавозимидан озод этиш керак

Тошкент вилояти ҳокими боғчалардаги оммавий заҳарланиш бўйича қатъий чоралар кўришни талаб қилди.

Зоир Мирзаев: Барча СЭС раҳбарларини лавозимидан озод этиш керак

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев 2 мингга яқин мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчисининг оммавий заҳарланиши юзасидан масъул шахсларни лавозимидан озод этиш зарурлигини билдирди.

 

Бу ҳақда вилоят раҳбари 6 октябрь куни халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида маълум қилди.

 

“Ҳамма даражадаги санитария-эпидемиология назорати тизими раҳбарларини ишдан бўшатиш керак. Ҳудудий бўлимлардан тортиб, вилоят бошлиғигача — барчаси жавобгарликка тортилиши лозим”, — деди Зоир Мирзаев.

 

Унинг таъкидлашича, заҳарланишдан сўнг зарур дори воситалари ўз вақтида етказилгани туфайли ҳолат оғир оқибатларга олиб келмаган.

“Худо сақлади. Агар дори-дармонлар ўз вақтида етказилмаганида, оқибатлар янада аянчли бўлиши мумкин эди”, — деди вилоят ҳокими.

 

Мирзаев, шунингдек, мазкур воқеа бўйича ҳозирда 11 нафар шахс жавобгарликка тортилганини ва уларнинг барчаси ҳибсга олинганини маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Тошкент вилоятининг бир нечта туман ва шаҳарлари — Бўстонлиқ, Пискент, Оққўрғон, Қуйичирчиқ, Олмалиқ, Нурафшон ва Бекободдаги боғчаларда 1900 нафардан ортиқ бола оммавий равишда заҳарлангани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика