1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Зомин қозон патири” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

Географик кўрсаткич маҳсулотнинг анъанавий рецепт ва сифатини кафолатлайди.

“Зомин қозон патири” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

Ўзига хос таъм ва тайёрлаш услубига эга “Зомин қозон патири” эндиликда географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон давлат реестрида рўйхатдан ўтказилди. У мазкур рўйхатдаги 20-географик кўрсаткич бўлди.

 

Ушбу маҳсулот Жиззах вилоятининг Зомин туманида қадимдан тайёрланиб келинадиган, маҳаллий сут, сарёғ ва алоҳида қорилган хамирдан тайёрланадиган нон бўлиб, қозонда пиширилиши, хос таъми ва анъанавий сифати билан ажралиб туради.

 

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши натижасида энди бу маҳсулотнинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаи қонуний ҳимояга эга бўлади. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудий брендни ривожлантириш ва истеъмолчиларга ҳақиқий, сифатли маҳсулот етказишни таъминлашга хизмат қилади.

 

Маълумот ўрнида, географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг муайян ҳудудга хос эканлигини тасдиқловчи ва сифатини қонуний жиҳатдан ҳимоя қилувчи белги бўлиб, у маҳсулотнинг келиб чиқиш жойи, анъанавий рецепти ва ўзига хос хусусиятларини давлат кафолатлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика