Андижонда 23 ёшли эркак ўзини ёқиб юборди
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда қимор ўйинида пул ютқазиб қўйган шахс ўзини ёқиб юборганлиги айтилган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, 31 октябрь куни Андижон шаҳрида яшовчи 23 ёшли йигит устига бензин сепиб, ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган. Шундан сўнг у куйган жароҳатлари билан РШТЁИАМ вилоят филиалига келтириб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Терговга қадар текширув давомида Р.Ф.ни олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.







