Ўзбекистон

Андижонда 3 та туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ишдан олинди

Шунингдек, фуқароларнинг муаммоларига етарли эътибор қаратмаган бир гуруҳ сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди.

Андижонда 3 та туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ишдан олинди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов ҳамда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, республика ҳарбий прокурори Шуҳрат Узоқовлар бошчилигидаги идоралараро республика ишчи гуруҳи бир ҳафта давомида Андижон вилоятининг туман-шаҳарларида бўлиб, инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларни натижадорлиги манзилли ўрганилди ва таҳлил қилинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. 

 

Қайд этилишича, ўрганиш ишлари якунида Андижон вилояти ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳамда туман-шаҳар сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг бошлиқлари ҳамда бошқа масъуллар иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтган.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов томонидан вилоятда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш аҳволи қониқарли даражада эмаслиги қаттиқ танқид остига олинган. Жумладан, жорий йил бошидан шу кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан 50 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 24 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 72 фоизига эса мутасаддилар томонидан тўғри тушунтириш билан чекланилган, холос.

 

Вилоятдаги бир қатор туман-шаҳарларда режада белгиланиб олинган сайёр қабуллар ўтказилмаганлиги, ҳуқуқий тарғибот ишларини етарли даражада ташкил этилмаганлиги, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган ишларнинг суст ташкил этилганлиги танқидий таҳлил қилинган. Вилоятда коррупсия ҳолатига йўл қўйиб берилиши, унинг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг ташкил этилиши қониқарли деб топилиб алоҳида таъкидланган.


Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш натижаларига кўра фуқароларнинг муаммоларига етарли эътибор қаратмаган, уларни ҳал этишга суст муносабатда бўлган бир қатор туман-шаҳарларнинг сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилган.

 

Бундан ташқари, жойларда содир этилаётган жиноятларнинг муҳокама йиғилишлари талаб даражасида ташкил этилмаётганлиги, олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишлар суст ташкил этилганлиги танқидий муҳокама қилинган ва юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўйган бир қатор шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига огоҳлантиришлар берилган. Андижон, Олтинкўл ҳамда Булоқбоши туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилган. Бир қатор камчиликларга йўл қўйган ИИО ходимларига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.


Аниқланган камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, уларнинг масъулияти оширилган.

 

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"