Ўзбекистон

АҚШ ва Исроил Эрон ҳужумига жавоб беришни муҳокама қилмоқда

БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказади.

АҚШ ва Исроил Эрон ҳужумига жавоб беришни муҳокама қилмоқда

"Оқ уй Исроил билан Эроннинг Исроил ҳудудига йирик ракета ҳужумига жавоб бериш борасида музокара олиб бормоқда", деди АҚШ президенти Жо Байден. Байденнинг таъкидлашича, унинг жамоаси Эрон ҳужуми пайтида исроиллик ҳамкасблари билан алоқада бўлган. Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэл Хагарий Эрон ракеталарининг аксарияти Исроил, АҚШ ва бошқа номлари ошкор қилинмаган иттифоқчи давлатлар томонидан уриб туширилганини айтган эди.

 

Айни пайтда, Axios нашри Исроил расмийларига таяниб, Тел-Авив бир неча кун ичида Эроннинг нефт ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа стратегик объектларига қаратилган бўлиши мумкин бўлган "муҳим жавоб зарбасини бошлашини" ёзмоқда.

 

"Теҳрон, ўз навбатида, АҚШни можарога аралашмасликка чақирди", деб хабар қилмоқда Tasnim агентлиги Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчига таяниб.

 

БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун Нью-Йоркда Яқин Шарқ бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади.

 

custom img

Андижонда МИБ орқали фарзанд онасига олиб берилди

Маълум бўлишича, аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи болани онасига беришни истамаган.

custom img

Фарғонада солиқдан қарздор заправка хатланди

Маълум бўлишича, шохобча 143 млн солиқ қарзини тўламаган.

custom img

Фарғонада янги туризм маҳсулотлари ва йўналишлари яратилади

Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, янги лойиҳаларни шакллантириш ва соҳада мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

custom img

Тошкент аэропортида тиллани ички аъзоларига яширган йўловчилар ушланди

Улар шу тариқа 410 грамм заргарлик буюмларини Истанбулга олиб чиқиб кетишга уринган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"