Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Зўравонликка қарши 16 кун” ижтимоий-маърифий тадбирлари бошланди

Аёлларни ҳимоя қилиш, реабилитация ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд хизматлар журналистларга таништирилди.

Ўзбекистонда “Зўравонликка қарши 16 кун” ижтимоий-маърифий тадбирлари бошланди

Бугун аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

 

Маълумки, 25 ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни. Ушбу сана 1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан аёлларга қарши тазйиқларга эътиборни кучайтириш ва профилактика чораларини самарали ташкил этиш мақсадида таъсис этилган.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистонда “Зўравонликка қарши 16 кун” ижтимоий-маърифий тадбирлари бошланди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази томонидан пресс-тур давомида мавжуд тизимлар таништирилди.

 

Марказларда аёл ва қизларга касб-ҳунар ўргатиш йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда IT, пишириқчилик, чеварчилик, болалар массажи, аёллар сартарошлиги каби йўналишларда ўқитиш амалга оширилмоқда. Иштирокчиларга тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик бўйича ҳам қўшимча кўникмалар берилмоқда.

 

Зўравонликдан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бирламчи кўмак хоналари ташкил этилган. Бу ерда аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига шошилинч тиббий, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Агар чуқур реабилитация зарур бўлса, улар тегишли марказларга йўналтирилади.

 

Шунингдек, ижтимоий хизматлар тўлиқ рақамлаштирилгани қайд этилди. Янги электрон модул орқали ҳимоя ордерлари ва жабрланувчилар ҳақидаги маълумотлар "Инсон" марказларига реал вақт режимида етказилмоқда. Бу тизим ёрдамга муҳтожларни тезкор аниқлаш ва зарур хизматларни ўз вақтида кўрсатиш имконини бермоқда.

custom img

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди

Фуқаролар Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари томонидан "Сарахс" туркман–эрон чегара пости орқали мамлакатга кузатиб қўйилган.

custom img

Қувада МИБ орқали бир кунда 180 млн алимент ундирилди

Ижро ҳаракатлари давомида 4 нафар ота қарзларини дарҳол қоплашга мажбур бўлган.

custom img

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, эркак Қозоғистон Республикасига ишлаш учун йўл олган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали 2 728 нафар ишсиз ишга жойлашди

Шу тариқа ишсиз алимент тўловчиларнинг доимий бандлиги таъминланди.

custom img

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Ижро ҳаракати давомида 48 турдаги буюм эгасига қайтарилган.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

custom img

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Фавқулодда вазиятлар вазири ФВВ инспекторини тадбиркордан пора олмагани учун пул мукофоти билан тақдирлади

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда “Зўравонликка қарши 16 кун” ижтимоий-маърифий тадбирлари бошланди