Жаҳон

Байден Украинадаги урушнинг олдини олиши мумкин эди — Global Times

Шунингдек, муаммонинг ечими НАТО қўлида эканлиги маълум қилинди.

Байден Украинадаги урушнинг олдини олиши мумкин эди — Global Times

 

Хитойнинг Global Times нашри АҚШни Украинадаги низо учун жавобгар сифатида баҳолади. 

 

“Украина низосида Вашингтон алоҳида жавобгар томон ҳисобланади.

АҚШ бошчилигидаги НАТО унинг ҳал этилиши калитини ушлаб турибди. АҚШ Конгерсси вакиллар палатаси собиқ аъзоси Тулси Габбард ‘Байден Украина НАТО аъзоси бўлмаслиги кафолатини берса, Россия билан урушнинг олди олинади’ деганди.

Унинг сўзлари айни ҳақиқат эди. Аммо АҚШнинг асосий ОАВлари атайин буни инкор қилибгина қолмай, украин халқининг фожеасидан фойдаланди”, – дейилади нашрда эълон қилинган мақолада.

 

Шу билан бирга муаллифлар Вашингтон "жамоатчилик фикри билан уруш олиб боришни тўхтатиши лозим"лигини қайд этган.

 

"Украина масаласида мураккаб тарихи ва амалий факторлар мавжудлиги инобатга олинса, ушбу муаммони соддалаштириш ғаразли, ҳатто ёвуз мақсадларни кўзлайди. Россия ва Украинада музокара олиб бориш учун маълум ниятлар борлиги инобатга олиниши муҳим. Сиёсий-дипломатик ечим ҳали ҳам мавжуд”, – дея таъкидланган.

 

Мақола сўнггида Вашингтон беқарорлик манбаси бўлишдан кўра,можаро ҳал этилишида алоҳида жавобгарликни зиммасига олиши кераклиги айтилган.

 

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украина шарқида махсус операция бошлашини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатнинг турли нуқталарида жанглар кетмоқда. Ғарб бунга жавобан Москвага санкциялар жорий этди. Қора рўйхатда Путин, РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа кўплаб олий мартабали амалдорлар ҳам бор.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ-Украина музокаралари тўғрисида маълумот берилганди. 

custom img

Нетаняху Эрон энергетика объектларига ҳужум қилмасликка рози бўлди — Трамп

Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Трамп Исроил билан бу масалада келишувга эришилганини айтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"