Спорт

“Бир мамлакатда, бир вақтда, бир масофада, бир мақсадда – бирга югурамиз!”

Ушбу шиор остида “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади.

“Бир мамлакатда, бир вақтда, бир масофада, бир мақсадда – бирга югурамиз!”

 

Мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб, 3 сентябрь куни эрта тонгда Республика бўйлаб (16 та шаҳар) оммавий югуриш мусобақаси бошланади.


Бугун бир қатор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида ушбу йирик тадбирни юқори савияда ўтказишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Анжуман давомида мусобақанинг маршрутлари, югурувчилар старт олиш нуқтаси ва бошқа ташкилий масалалар бўйича маълумотлар эълон қилинди.

 

Шунингдек, якунда аҳоли ўртасида оммавий спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақалари кетма-кет 3 йил давомида мутлақо бепул ўтказилаётгани таъкидланди. Бу аҳолининг барча қатламларини, пенсионерлардан тортиб уй бекалари ва тадбиркорларгача мусобақада иштирок этишга жалб қилиш имконини беради.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.