Британия қироли укасини унвонларидан маҳрум қилиб, қароргоҳидан ҳайдади
Қарор қироллик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.

Буюк Британия қироли Чарлз III томонидан шаҳзода Эндрю барча қироллик унвонлари ва расмий вазифаларидан маҳрум қилинди ҳамда қироллик қароргоҳидан чиқариб юборилиши эълон қилинди. Букингем саройи маълумотларига кўра, Ёркнинг собиқ герцоги ўз қароргоҳини тарк этиши ва шахсий турар жойга кўчиб ўтиши керак.
Бу қарор шаҳзода Эндрюнинг бир қатор жанжаллар, жумладан, марҳум молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқалари ва Виржиния Гиуффре томонидан қўйилган жинсий зўравонлик айбловлари фонида қабул қилинди. Шаҳзода Эндрю ушбу айбловларнинг барчасини қатъиян рад этиб келмоқда.
Қирол Чарлз III нинг бу қарори қироллик уйининг обрўсини сақлаш ва қироллик қоидаларига садоқатини намойиш этиш мақсадида қабул қилинган. Шаҳзода Эндрюнинг келажакдаги фаолияти ва қироллик оиласидаги ўрни тўғрисида қўшимча баёнотлар ҳали берилмаган.






