Ўзбекистон

“Е-8” визаси асосида 420 нафар фуқаро Кореяга ишга юборилди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан "Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор қабул қилинган.

“Е-8” визаси асосида 420 нафар фуқаро Кореяга ишга юборилди

 

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан меҳнат мигрантларининг:

 

  • хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш (БҲМ -базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробаригача);

 

  • йўл транспорт чиптаси (БҲМ 2 баробаригача);

 

  • ишчи визаларини расмийлаштириш (БҲМ 5 баробаригача) харажатларининг бир қисми давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида 18 та давлат билан ҳукуматлараро ва идоралараро битим имзолаш ишлари олиб борилди.

 

22 та хорижий давлатнинг 199 та иш берувчи ва рекрутинг агентликлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди ва жами келишув шартномалари сони 320 тага етди. Уларда Ўзбекистон бозори учун 72 мингдан ортиқ иш жойлари аниқланди.

 

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. 

 

 

Маълум бўлишича, Кореянинг 5 та округ ва провинциялари билан “Е-8” визаси асосида қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга юбориш бўйича имзоланган меморандум ва келишувларга кўра дастлабки 420 нафар фуқаро Кореяга ишга юборилди. Германиянинг 2 та йирик компаниялари билан фуқароларни Германия ҳудудида “дуал тизим” асосида ишга жойлаштириш бўйича Битим имзоланди ва пилот босқичида иш берувчилар томонидан танлаб олинган фуқаролар Германияга юборилди, ҳозирда 13 нафар фуқаронинг виза ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.

 

Шунингдек, Канада, Латвия, Болгария, Исроил, Польша, Швецария, Словакия, Нидерландия Қироллиги ва Чехия иш берувчилари билан имзоланган шартномаларга асосан Ўзбекистон фуқароларини ишга юбориш ишлари давом эттирилмоқда.

 

 Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга малака имтиҳонларини топшириш учун уч, йўл чиптасини харид қилиш учун икки, "ишчи виза"ни расмийлаштириш учун беш базавий ҳисоблаш миқдоригача компенсация тўланади.

 

Бундан ташқари, меҳнат миграцияси даврида турли бахтсиз ҳодисага учраган ёки оғир касалга чалинган фуқаролар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ватанга қайтариш ва агар ушбу фуқарони тиббий ходим кузатуви остида қайтариш зарур бўлса тиббиёт ходимининг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар Жамғарма ҳисобидан қопланади.

 

Маълумот учун, бугунги кунда Россия Федерациясининг ваколатли ташкилотлари билан ҳамкорликда Россия ҳудудида қурилиш соҳасига 10 минг нафар Ўзбекистон фуқароларини меҳнат шартномаси асосида ташкилий тарзда жалб этиш бўйича “пилот лойиҳа” амалга оширилмоқда.

 

Бундан аввал Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилганди. Шунингдек, ўн минг Ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилиниши, Ташқи Меҳнат миграцияси орқали ишлашга кетган фуқароларнинг норозилиги, Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортатция қилингани ҳамда Россия мигрантларга янги мажбурият юкламоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.