1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортация қилинди

Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортация қилинди.

Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортация қилинди

 

Жорий йилнинг 6 август куни Москва шаҳрида турли миллат вакиллари иштирокида оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабар қилинганди.

 

Норасмий маълумотларга кўра, унда ўзбеклар ҳам иштирок этгани айтилганди. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди. Унда оммавий муштлашувларда иштирок этиш чет эл фуқаролари учун Россия қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

 

«Rentv» хабарига кўра, бу жанжалда 40 га яқин мигрант қўлга олинган. Россия федерацияси қонунчилигига асосан, кўчадаги уюшган жиноятларни содир этганлар учун 1 миллион рублгача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиш белгиланган.

 

Мазкур жиноятчилик бўйича Москва вилояти суди ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, 12 та иштирокчи қўлга олиниб, улар ўз юртига депортация қилинди. Бундай жиноятларни содир этганлар 40 йилгача Москвага кириши тақиқланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика