Ҳомиладор аёллар учун “В” витаминининг ўрнини босадиган табиий маҳсулот ҳақида биласизми?
Ундан тайёрланган ёғ қондаги холестерин даражасини тартибга солади.

Кундалик овқатланиш рационида маккажўхорининг бўлиши нафақат таъм, балки, табиий маҳсулотдан тўғри фойдалана олишимизни ҳам тақозо этади.
Маккажўхори овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бир стакан дон таркибида кунлик тола миқдори мавжуд.
Витаминлар ва минералларнинг ҳақиқий манбаиси. Маккажўхори В витаминларига бой, мазкур витаминсиз асаб тизимининг нормал ишлаши мумкин эмас. Маккажўхори фолий кислотаси ва Е витаминининг кунлик эҳтиёжини таъминлашга қодир, шунинг учун ҳомиладор аёллар учун жуда фойдали.
Шунингдек, у фойдали минералларнинг бутун мажмуасини ўз ичига олади: фосфор, магний, цинк, темир, мис ва бошқалар.
Буларнинг барчаси таянч-ҳаракат тизими, юрак-қон томир ва сийдик йўллари тизимларининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Маккажўхорини қандай ҳолатда эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак?
Бундай вазиятда аллергияга мойил одамлар эҳтиёт бўлгани маъқул. Ошқозон яраси ёки ошқозон-ичак трактининг ҳар қандай касалликлари билан оғриганлар ҳам истеъмл қилмаслиги керак. Шунингдек, қон ивиши ва тромбозга мойиллик бўлганлар беморлар маккажўхорини унутишгани фойдалидир.
Чўлпоной Аҳмедова таёрлади







