0

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, дунёда вабо касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

 

Хусусан, 2024 йилда бу хасталикни юқтириш ҳолатлари 2023 йилдагига нисбатан 5 фоизга, ўлим кўсаткичлари эса 50 фоизга ортган. Яъни ўтган йили 6000 нафардан ортиқ одам вабо қурбонига айланган.

 

Қолаверса, 2024 йили эпидемия ўчоқлари аниқланган мамлакатлар сони 60 тага етган. Бу ҳам ундан аввалги йилдагига нисбатан 15 та кўп кўрсаткич.

 

Юқори ўсиш ҳолатлари қайд этилган ҳудудлар рўйхатида Африка, Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари давлатлари етакчилик қилмоқда. Касаллик қурбонларининг тўртдан бир қисми тиббиёт муассасаларига бормасдан вафот этган.

 

Хавотирли жиҳати, 2025 йилда ҳам глобал вабо инқирози давом этмоқда: йил бошидан буён 31 мамлакатда касаллик тарқалиши қайд этилгани бунинг тасдиғи.

 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматлар, донорлар ва маҳаллий ҳамжамиятларни вабога қарши ҳамжиҳатликда курашишга чақирди. Бунинг учун, аввало, аҳолини хавфсиз ичимлик суви ва гигиена воситалари билан таъминлаш зарур.

 

Бинобарин, ўтган йил бошида вабога қарши янги инновацион вакцина (OCV) тасдиқдан ўтган. Бироқ уни хасталик ўчоқларига етказиб бериш суръати талаб даражасида эмас.

 

Ўз навбатида, самарали эпидемиологик назорат ва тезкор диагностика вабони жиловлашда катта натижа бериши мумкин.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"