Cаломатлик

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

 

Норвегия ва Дания олимлари ўтказган янги тадқиқотга кўра, кунига атиги 100 дақиқа юриш сурункали бел оғриғи хавфини деярли 25 фоизга камайтиради.

 

Тадқиқот муаллифларидан бири Раян Хаддаж бу тажрибани муҳим дея баҳолаб, шундай дейди: “Юриш — бу арзон, осон ва оммага татбиқ этилиши мумкин бўлган соғлом фаолият. У бел оғриғи билан курашишда самарали усул бўлиши мумкин”.

 

Тадқиқот давомида 20 ёшдан ошган 11 мингдан ортиқ иштирокчининг ҳаракатлари таҳлил қилинган. 2017–2019 йилларда улар етти кун давомида махсус акселерометр мосламаларини тақиб юришган, сўнгра 2021–2023 йилларда уларнинг соғлиғи яна баҳоланган — айниқса бел оғриғи бор-йўқлиги сўралган.

 

Иштирокчилар юриш давомийлигига кўра тўрт гуруҳга бўлинди:

 

  • 78 дақиқадан кам юрувчилар
  • 78–100 дақиқа юрувчилар
  • 101–124 дақиқа юрувчилар
  • 125 дақиқадан кўп юрувчилар

 

Натижалар шуни кўрсатдики, юриш давомийлиги ошгани сайин бел оғриғи хавфи камаяди. Шунингдек, ўртача ва тез юриш сурункали оғриқларнинг олдини олишда секин юришга қараганда самаралироқ эканлиги аниқланган.

 

CNNнинг таъкидлашича, дунё бўйлаб ҳозирда 600 миллиондан ортиқ одам бел оғриғидан азият чекмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, бу рақам 2050 йилга келиб 843 миллионга етади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.