Cаломатлик

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Ўтган йилнинг августида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечак (мпох) эпидемиясини Африканинг бир нечта давлатлари бўйлаб хавфли тус олгани сабабли глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди. Орадан бир йил ўтиб, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси навбатдаги йиғилишида ушбу мақом бекор қилинди.

 

ЖССТ бош директори Тедрос Гебреюсуснинг таъкидлашича, қарор вирус ўчоғи бўлиб келган Конго Демократик Республикаси, Бурунди, Серра-Леоне ва Угандада касалланиш ҳамда ўлим ҳолатларининг кескин камайгани билан боғлиқ.

 

Мутахассислар бугунга келиб вируснинг юқиш йўллари ва хавф омиллари ҳақида етарли билимга эга бўлди. Бу эса эпидемиянинг тарқалишини жиловлаш ва самарали чораларни кўриш имконини бермоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда маймунчечак 100 дан ортиқ мамлакатда қайд этилиб, қарийб 128 минг киши ушбу касалликка чалинган. Улардан 283 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.