Жаҳон

Каспий денгизи соҳилларида мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди

Айни вақтда олимлар уларнинг ўлими сабабларини аниқламоқда.

Каспий денгизи соҳилларида мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди

 

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги Каспий денгизи соҳилида мингдан ортиқ тюленларнинг жасади топилди, олимлар уларнинг ўлими сабабларини аниқламоқда. Бу ҳақида Гидробиология ва экология институти директори Миргалия Баймуканов маълум қилди.

 

“Ўлик тюленлар сони ҳозирда мингдан ошди. Эҳтимол, ўлик ҳайвонларнинг чиқиши тўхтамайди, бу бизнинг қирғоқларимизда эсаётган ғарбий шамоллар билан боғлиқ ва улар яна қирғоққа чиқиб қолиши мумкин. Тюленлар сентябрь охиридан шу кунга қадар аниқланди”, - деди Баймуканов.

 

Баймуконовнинг таъкидлашича, тюленларнинг нобуд бўлишига нима сабаб бўлганини ҳозирча аниқ айтиб бўлмайди. “Ҳозир биз материал йиғиш босқичидамиз. Уларнинг нобуд бўлиш сабабини аниқлаш учун кўплаб томонларни жалб қилиш керак. Булар қандайдир ифлослантирувчи чиқиндилар, сейсмик фаоллик кўринишидаги табиий офатлар бўлиши мумкин, яъни геологлар ўз сўзларини айтишлари керак. Вирусологлар ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин бўлган вируслар бор-йўқлигини аниқлайди”, - деб тушунтирган Миргалия Баймуканов .

 

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, нобуд бўлган тюленларнинг кичик гуруҳида зарар излари топилган, бироқ бу уларнинг нобуд бўлиш сабаблари ҳақида хулоса чиқаришга имкон бермайди.

 

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

custom img

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"