Жаҳон

Лукашенко ва Пашинян ЕОИИ йиғилишида баҳслашди

Никол Пашинян ва Александр Лукашенко ўртасидаги мулоқот Россияда бўлиб ўтган ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг учрашувида бўлиб ўтди

Лукашенко ва Пашинян ЕОИИ йиғилишида баҳслашди

 

Унда Арманистон бош вазири видеоалоқа орқали иштирок этди. Пашинян ЕОИИнинг Минскда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида ҳам худди шундай шаклда иштирок этишини маълум қилди.

 

"Сизнинг муаммоингиз нимада?  Минск сизга узоқлик қиладими ёки сизни олиб борадиган ҳеч ким йўқми? Агар керак бўлса, делегациянгизни Минскка етказишни ташкил қиламиз", — деб сўради Лукашенко.

 

Пашинян бу борада аллақачон баёнот берганини айтди:

"Биз сизнинг баёнотингизни кўриб чиқамиз", — деб жавоб берди Лукашенко.

 

Пашинян бунга жавобан баёноти қайта кўриб чиқилмаслигини таъкидлади.

"Кўриб чиқамиз, эҳтимол сиз масофадан туриб иштирок этишингиз учун телевизор бўлмайди", — деди Лукашенко.

 

"Агар сиз ҳали ҳам телевизорлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, мен буни тушунаман", — деб жавоб берди Пашинян.

 

Сўнгги йилларда Арманистон ва Беларус ўртасидаги муносабатлар совуқлашган. Ереван Минскни Тоғли Қорабоғ урушида Озарбойжонни қўллаб-қувватлаётганликда айблайди. Ёзда Пашинян Лукашенко раҳбарлик қилаётган даврда Беларусга бошқа бормаслигини айтган эди.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

custom img

Эрон ядровий дастурини ҳарбий йўл билан йўқ қилиб бўлмайди — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари va Исроилга қарши қанча керак бўлса шунча ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамагунича нефть блокадаси давом этади — Эрон

Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози ёпилди, танкерлар бир ҳафтадан ортиқ ҳаракат қила олмаяпти, ишлаб чиқарувчилар қувватни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"