Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Парламенти Спикерини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни, жумладан, парламентлар ҳамкорлиги орқали янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Парламенти Спикерини қабул қилди

 

Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари парламентлари раҳбарларининг учинчи учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлат раҳбарига Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мённинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни, жумладан, парламентлар ҳамкорлиги орқали янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Сиёсий ва парламентлараро алоқалар жадал тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ҳамда Кореядан, биринчи навбатда, иқтисодиётни модернизация қилиш ва юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилаётган инвестицияларнинг сони ортиб бормоқда.

 

Гуманитар ва таълим алмашинувлари кенгаймоқда. Ўзбекистонда Корея етакчи университетларининг тўртта филиали, шунингдек, мамлакат ҳудудларидаги профессионал таълим марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

 

Инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва логистика, нодир металлар ва ўта муҳим хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, қонун ижодкорлиги фаолиятини рақамлаштириш ва бошқарувда илғор ечимларни жорий этиш бўйича кооперация лойиҳаларини амалга ошириш қўллаб-қувватланди.

 

Парламентлараро ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ҳамда парламентлардаги “дўстлик гуруҳлари” ишини фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Бўлажак олий даражадаги, жумладан, “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасидаги тадбирларнинг кун тартибини пухта тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"