Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

4 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валияхди Шайх Сабоҳ ал-Холид ал-Хамад ас-Сабоҳ ва Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Мулоқот давомида Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви, ҳудуддаги турли инфратузилма объектларига берилган зарар ва хавф омиллари юзасидан жиддий ташвиш билдирилди. Томонлар халқаро ҳуқуқ тамойиллари доирасида тинчликни сақлаш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш зарурлигини қайд этдилар.

 

Шавкат Мирзиёев ўз навбатида Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлиги ва уларни Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдирди.

 

Томонлар шунингдек, икки томонлама стратегик шериклик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга оид масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

 

Кувайт ва Қатар етакчилари ўз навбатида, синовли кунларда билдирган самимий қўллаб-қувватлаганлик ва бирдамлик сўзлари учун Ўзбекистон Президентига миннатдорликларини изҳор этдилар.

custom img

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида икки томонлама битимлар тўплами имзоланди

Бир қатор соҳалар бўйича икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Кўксарой қароргоҳида Чехия бош вазири кутиб олинди

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида музокаралар бошланди.

custom img

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Тошкентда олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Сирдарёда пора сифатида тилла тақинчоқ олган солиқчи ушланди

У заргарлик буюмлари сотадиган МЧЖга сунъий жарима шакллантириб, уни бекор қилиш эвазига пора талаб қилган.

custom img

Остонада ОҲИЧКнинг иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон 2030 йилга бориб яшил энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда.

custom img

Остонада ТДТ давлатларининг экология учун масъул раҳбарлари учрашди

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар трансчегаравий экологик муаммоларга қарши амалий ҳамкорликни кучайтирмоқда.

custom img

Ўзбекистон Гвинея-Бисау билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Ғарбий Африкадаги ушбу мамлакат Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 168-давлат бўлди.

custom img

Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ахборот берилди

Икки мамлакат ўртасида ҳарбий соҳадаги шерикликни янада ривожлантириш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"