Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Формула-1” босқичлари ўтказилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Халқаро автомобил федерацияси президентига “Дўстлик” орденини топширди.

Ўзбекистонда “Формула-1” босқичлари ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган ушбу нуфузли ташкилотнинг президенти Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашувда делегация таркибида FIA Сенати президенти Кармело Санс де Баррос ҳамда мобиллик ва туризм бўйича вице-президенти Тим Ширман ҳам иштирок этдилар.

 

Автоспортни тартибга солувчи ва йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи ушбу глобал ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Муҳаммад бин Сулайм Ўзбекистонда амалга оширилаётган профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

 

Мамлакатимизда автомобиль спортининг картингдан тортиб, то “Формула” пойгаларигача бўлган барча йўналишларини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

 

FIA университетининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзбекистонлик пойгачилар, картинг ҳайдовчилари, муҳандислар, конструктор ва механикларни тайёрлаш, Ўзбекистонда замонавий автоспорт инфратузилмасини яратиш, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда мазкур халқаро ташкилот шафелигида халқаро мусобақалар, аввало, “Формула-1” босқичларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Учрашув якунида мамлакатимиз етакчиси Халқаро автомобиль федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда автоспортни халқаро стандартларга мувофиқ оммалаштиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун FIA раҳбарига давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 2019 йилдан буён федерациянинг фаол аъзоси ҳисобланади. Ўтган йили Самарқандда FIAнинг 120 йиллигига бағишланган навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтган эди. Бу йилги тадбир доирасида 12 декабрь куни “Humo Arena” мажмуасида юқори мартабали хорижий меҳмонлар ва чемпион пойгачилар иштирокида энг намунали спортчилар ва жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеога ойдинлик киритилди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Компания халқаро Sustainable Fitch агентлиги томонидан баҳоланиб, 50 балллик кўрсаткични қайд этган.

custom img

Афғонистондан олиб кирилган 4,5 кг гашишнинг савдоси тўхтатилди

Шунингдек, Навоийда нарколаборатория фош этилиб, жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Ўзбекистонда 20 март Ҳайит байрами куни деб эълон қилинди

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан 4 кун дам олади.

custom img

Тошкентда қалбаки ҳужжатлар орқали ижара уйларни сотган жиноий гуруҳ аниқланди

Беш нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади

Давлат раҳбари ушбу мажмуа илм-фан, маърифат ва тарихий меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим рол ўйнашини қайд этди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазинаси, балки Ислом хаттотлик санъатининг олий намунасини ўзида ифода этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"