Cаломатлик

Сочга эрта оқ тушишининг сабаби нимада?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Сочга эрта оқ тушишининг сабаби нимада?

Соч оқариши — кексалик даврида юз берадиган табиий жараён. Бироқ турли омиллар туфайли айримларда бу ҳолат анча олдин ҳам бошланиши мумкин. Бунинг сабаби нимада?

 

— Сочга меланин пигментини ишлаб чиқарадиган меланоцит ҳужайралари ранг беради. Ёш ўтган сайин уларнинг фаоллиги пасайиши туфайли меланин ҳосил бўлиши камаяди ва оқибатда соч оқара бошлайди, — дейди мутахассис. — Сочга эрта оқ тушишининг энг асосий омили ирсий мойиллик ҳисобланади. Меланоцитларнинг сони ва фаоллиги, аввало, генларга боғлиқ. Агар инсоннинг яқин қариндошларида соч барвақт оқарган бўлса, катта эҳтимол билан унда ҳам бу жараён ёшликдан бошланади.

 

Сочга эрта оқ оралашига сурункали стресс ҳам сабаб бўлади. Зўриқиш, тез-тез асабийлашиш ҳужайралар, шу жумладан меланоцитлар тезроқ қаришига олиб келади. Натижада соч ўзининг табиий рангини йўқотиб, оқаради.

 

Бундан ташқари, В12, D3 витаминлари, шунингдек мис, темир ва рух соч ҳамда тери саломатлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди. Шу боис уларнинг етишмаслиги меланин ишлаб чиқарилишининг пасайишига олиб келиши мумкин.

 

 

Сочда оқ толаларнинг эрта пайдо бўлиши доим ҳам ирсий мойиллик ва стрессга боғлиқ бўлавермайди. Бунга гормонал ўзгаришлар, шунингдек витилиго, ареата алопецияси каби аутоиммун ҳамда гипертиреоз, гипотиреоз ва қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ бошқа касалликлар ҳам таъсир қилиши мумкин.

 

Ҳаво ифлосланиши ва кучли ультрабинафша нурлари, носоғлом турмуш тарзи, чекиш, алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш ҳам соч ва терига зарар етказиб, қариш жараёнини тезлаштиради ҳамда сочларнинг эрта оқариш хавфини оширади.

 

Соч эрта оқаришининг олдини олиш учун нималарга амал қилиш керак?

 

  • Стресс ва зўриқишдан сақланинг.
  • Тўғри ва вақтида овқатланинг. В12, D витаминлари, биотин ва рухга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
  • Кунига камида 7-8 соат ухланг.
  • Зарарли одатлардан воз кечинг.
  • Етарли миқдорда сув ичинг.
  • Сочни тўғри парвариш қилинг. Фен, дазмол ва бошқа воситалардан камроқ фойдаланинг.

 

Спорт билан шуғулланинг. Жисмоний фаоллик қон айланишини яхшилаб, сочга кўпроқ озуқа моддалари етиб боришини таъминлайди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"