Жаҳон

Сўнгги 30 йилдаги илк ташриф: БМТ миссияси Тоғли Қорабоғга келди

Бундан кўзланган асосий мақсад — зарур инсонпарварлик ёрдами ҳажмини баҳолашдир.

Сўнгги 30 йилдаги илк ташриф: БМТ миссияси Тоғли Қорабоғга келди

 

Озарбойжоннинг минтақадаги ҳарбий амалиётидан сўнг арман аҳолиси томонидан деярли бутунлай ташлаб кетилган Тоғли Қорабоғга БМТ миссияси 30 йил ичида биринчи марта етиб келди. Унинг келиши ҳақида 1 октябрь куни Боку расмийлари хабар берди.

 

Қайд этилишича, БМТ миссиясининг асосий мақсади зарур инсонпарварлик ёрдами ҳажмини баҳолашдан иборат. Ўз навбатида, Тоғли Қорабоғдан ўн минглаб қочқинларни қабул қилган Арманистонда 1 октябр куни Арцах (Тоғли Қорабоғ) учун миллий ибодат куни бўлиб ўтди. Бутун мамлакат бўйлаб ибодатхоналарда қўнғироқлар чалинди. Барча арманларнинг олий патриархи Гарегин II ўз қароргоҳи жойлашган Эчмиадзин шаҳрида маросим ўтказди. 

 

Эслатиб ўатмиз, Ереван Озарбайжонни Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ҳаракатларда айблади. 29 сентябрь куни Арманистон Озарбайжонга қарши БМТ Халқаро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияга риоя этишни талаб қилди. 

 

Бундан ташқари, Ереван Бокуни БМТ ва Қизил Хоч ходимларининг минтақадаги арман аҳолиси билан мулоқотни таъминлашга, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси расмийлари томонидан берилган фуқаролик ҳолати далолатномалари гувоҳномаларини ҳақиқий деб тан олишга ва арман маданий меросининг ёдгорликларини бузишни тақиқлашга чақирди.

 

Боку Тоғли Қорабоғдаги этник арманлар ҳақидаги айбловларни рад этиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини билдирди. 

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

custom img

Россияда Crocus City Hall'га ҳужум қилганларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

2024 йилда Crocus City Hall'га уюштирилган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 145 киши ҳалок бўлган эди.

custom img

Исроилнинг зарбалари оқибатида Байрутда саккиз киши ҳалок бўлди

Исроилнинг ушбу ҳужуми суиқасд сифатида баҳоланмоқда.

custom img

АҚШнинг кейинги нишони Россия бўлади — Россия Коммунистик партияси раиси

Депутатнинг айтишича, Форс кўрфазида содир бўлаётган воқеалар Америка империализмининг ниқоблари олиб ташланганини кўрсатмоқда.

custom img

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Эрон режимининг барқарорлиги сақланса, уруш АҚШ хоҳлагандек якунланмаслиги мумкин.

custom img

Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди

Исроил Мудофаа армияси ракета ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди.

custom img

Саккизта араб ва мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидини ёпишини қоралади

12 кун аввал Исроил Ал-Ақсо масжидини ёпиб қўйган ҳамда Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида ҳаракатланишни чеклаган.

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"