Жамият

"Стоянка"да ўзимга тегишли бўлган машинани қолдиргандим, ундан 1 ярим йилдан буён фойдаланмаганман"

Тошкентда йигит бировнинг машинасини сотиб юборди.

"Стоянка"да ўзимга тегишли бўлган машинани қолдиргандим, ундан 1 ярим йилдан буён фойдаланмаганман"

 

Тошкентда 28 ёшли йигит уйлар олдида жойлашган автомашиналар тураргоҳида "ВАЗ 21-05" русумли транспорт воситаси қаровсиз қолдирилганидан фойдаланган, яъни ўзига тегишли бўлмаган машинани сотиб юборди.  

 

Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд иши ҳақида хабар берди

 

Маълум қилинишича, судланувчи машинанинг олд ва орқа томондаги давлат рақам белгиларини шикаст етказган ҳолда ечиб олиб, тураргоҳ ёнида бўлган ариққа ташлаб юборади.  

 

"Автотураргоҳда ўзимга тегишли бўлган, 2010 йилда ишлаб чиқарилган "ВАЗ 21-05" русумли транспорт воситасини қолдиргандим. Ушбу автомашинадан бир ярим йилдан буён фойдаланмаганман. Воқеа содир бўлган кундан бир кун олдин эрталаб автотураргоҳнинг олдидан ўтаётганимда автомашина жойида турганлигини кўргандим. Эртасига автомашина йўқда. Автотураргоҳ қоровулхонасига бориб сўраганимда “бу ерга яқинда келдим, 20 дақиқаларда аниқлаб айтаман”, деганича хабар бўлмади. Сўнг «102» рақамига қўнғироқ қилдим, — дейди автомашинаси ўзига қайтарилган жабрланувчи.

 

Судланувчи икки харидор топиб, уларга “транспорт воситасининг эгаси вафот этгани боис яроқсиз ҳолатга келган”, деган ёлғон билан 560 АҚШ доллари эвазига сотиб юборган. Судда судланувчи сўроқ қилинганида ўз айбига тўлиқ иқрор эканини билдирди.

 

"Ўша куни оилавий жанжал сабаб уйдан чиқиб кетдим. Бир дўстимдан вақтинча яшаб туриш учун жой сўрадим. У ўзининг танишига тегишли бўлган автомашиналар тураргоҳининг қоровулхонасидан жой топиб берди. Қоровулхонага жойлашдим. Автотураргоҳда турган «ВАЗ-21-05» русумли автомашинанинг эгасини суриштирганимда эгаси кимлигини ҳеч ким билмаслигини аниқладим. Шунда бу автомашинани сотиш мақсадида харидор изладим. Эълон бўйича бир харидор қўнғироқ қилди. Унга “эски автомашина бор, эгаси вафот этган, жарима майдонидан ўн миллион сўм қарзи бор”, дея автомашинани сотиб олишни таклиф қилдим. Эртаси куни харидор менга нотаниш шахс билан бирга автотураргоҳга келишди. Уларга автомашинани кўрсатдим, ҳужжатларини сўрашди. Эгаси вафот этгани сабабли ҳужжатлари йўқлиги, шу автотураргоҳда қоровул бўлиб ишлашимни айтдим. Харидорлар 560 АҚШ долларига сотиб олишди ва эвакуаторга автомашинани юклаб олиб кетишди. Орадан бир-неча кун ўтиб, қоровулхонада бўлган вақтимда бир рус миллатига мансуб шахс келиб, «ВАЗ-21-05» русумли автомашинанинг эгаси эканини айтиб, автомашина қаерда эканлигини суриштира бошлади. “Яқинда иш бошладим”, дея қоровулхонадан чиқиб кетдим, — деган автомашина сотувидан топган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатган судланувчи.

 

Судланувчи Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 2-қисмининг «г» банди ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ва 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчидан манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган давлат рақами қонуний эгасига қайтарилиши белгиланди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"