Жамият

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

 

Қарорга кўра, автобусларда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари бўлганда йўловчиларни тунда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади

 

2024 йил 1 январдан:

 

  • шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўловчи ташувчи автотранспортлар ҳайдовчиларининг иш вақти табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади;

  • меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилувчи инспекторлар зарур қурилмалар билан таъминланади.

 

Қарорга кўра, мунтазам йўналишларда йўловчи ташиш қоидаларини бузганлик, меҳнат ва дам олиш режимига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан Транспорт назорати инспекцияси ходимлари томонидан баённома тузиш ва маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Қарор билан шунингдек, қуйидаги тартиблар жорий этилади:

 

  • сочилувчан (қадоқланмаган) қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, қурилиш ва маиший чиқиндиларни, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни N, O3 ва О4 тоифадаги бортли ва ўзи ағдарувчи автотранспортларда мажбурий тартибда брезент ёки поливинилхлорид қопламали материаллардан тайёрланган тент билан борт сатҳидан оширмасдан ва бортга мустаҳкам қотирилиб, юза қисми тўлиқ ёпилган тарзда ташиш;

 

  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 10 сентябрдан темир йўл транспортида маҳаллий юкларни (тош кўмир, қўнғир кўмир, кокс, маъдан ва маъдан концентратлари) ички йўналишларда очиқ турдаги вагонларда бортидан ошириб юкланганда, юкни ташишда брезент ёки поливинилхлорид қопламали материаллардан тайёрланган тент билан қопланган ҳолда ташиш.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"