Жамият

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

 

Республикамиз божхоначилари оғирлиги 55 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари ва сунъий наркотик моддаларни республикамизга яширинча олиб кириш учун навбатдаги найрангни қўлланган шахсни тўхтатиб қолишди. 

 

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатида гиёҳвандлик воситаларини республикамизга ғайриоддий усулда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

 

Республикамизга кириб келган қўшни давлат фуқароси бошқарувида енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, унинг газ баллони ичига турли шаклдаги 49 дона ва бензин баки ичига 31 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги аниқланди.

 

Ўрамлар очиб кўрилганда эса уларнинг ичидаги модда Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экпертиза хулосасига биноан 52 килограмм 877 грамм оғирликдаги “гашиш” ҳамда 2 килограммдан зиёд “героин” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона елим идиш ичида модда эса 950 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 329 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 298 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.