Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади
Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Тошкент шаҳрида янги ўқув йили бошланиши билан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади.
Қайд этилишича, сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган 1464 та автобуслар сонини 1550 тагача ва бажариладиган қатновлар сонини 21,7 мингтадан 22,8 мингтага оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдан Хоразмга 100 та автобус олиб келиниши хабар қилинганди.







