Ўзбекистон

Сурхондарёда 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 9 мингта янги иш ўрни яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ривожлантириш, инвестицияларни кўпайтириш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Сурхондарёда 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 9 мингта янги иш ўрни яратилади

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда сўнгги йилларда вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари муҳокама қилинди. Хусусан, яратилган қулай шарт-шароитлар ва берилган имтиёзлар ҳисобидан охирги саккиз йил давомида вилоятга 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб этилиб, 4 мингга яқин саноат корхоналари ишга туширилгани қайд этилди. Натижада саноат ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга ошиб, жорий йилда 17,2 триллион сўмга етиши кутилмоқда. Чарм-пойабзал, заргарлик, қурилиш материаллари ва фармацевтика каби янги саноат йўналишлари шаклланди.

 

Камбағалликни қисқартириш борасида ҳам сезиларли натижаларга эришилди. Жорий йилда 126 минг оила камбағалликдан чиқарилиб, вилоятда камбағаллик даражаси 9,3 фоиздан 5,6 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда. “Тўпаланг” сув омборидан тортилган қувурлар орқали Шеробод, Бойсун, Бандихон, Музработ, Олтинсой, Ангор, Жарқўрғон ва Денов туманларида истиқомат қилувчи қарийб 2 миллион аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилгани таъкидланди.

 

Шу билан бирга, бой табиий ресурслар ва мавжуд инфратузилмага қарамасдан, Сурхондарё вилояти саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва туризм соҳалари бўйича айрим ҳудудлардан ортда қолаётгани қайд этилди. Жумладан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё вилоятига нисбатан 1,5 баробар, Жиззах вилоятидан 1,8 баробар ва Хоразм вилоятидан 2 баробар кам.

 

Мева-сабзавот экспорти кўрсаткичлари ҳам Самарқанд, Тошкент вилояти, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан паст экани кўрсатиб ўтилди. Вилоят ҳудудидаги қазилма бойликлар қиймати 600 миллиард АҚШ долларига баҳоланаётган бўлса-да, ушбу салоҳиятнинг атиги 10 фоизи ишга солинаётгани танқид қилинди.

 

Шу муносабат билан Сурхондарё вилоятини инвестициялар жалб этиш, иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспорт ҳажмини тез суръатларда кўпайтирadigan ҳудудга айлантириш вазифаси белгиланди.

 

Йиғилишда келгуси йилда аниқланган 114 та қазилма конлари захиралари асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, 2026 йилда ушбу конларда умумий қиймати 3,2 миллиард долларлик 91 та лойиҳани бошлаш, шундан 2 миллиард долларлик қисмини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, драйвер лойиҳалар инфратузилмаси учун 175 миллиард сўм ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан қиймати 1 триллион 200 миллиард сўмлик 36 та лойиҳа амалга оширилиши ва 9 мингта янги иш ўрни яратилиши белгиланди.

 

Туризм соҳаси бўйича вилоятда ҳозирда атиги 47 та меҳмонхона фаолият юритаётгани, 4 ва 5 юлдузли ҳамда бренд меҳмонхоналар мавжуд эмаслиги қайд этилди. Бойсун, Сангардек ва Омонхона каби юқори туристик салоҳиятга эга ҳудудлар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, меҳмонхоналар сонини ошириш ва янги туризм йўналишларини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот етиштиришнинг 60 фоизи Денов, Шеробод, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Музработ ва Сариосиё туманларига тўғри келаётгани қайд этилиб, келгуси йилда Ангор, Қизириқ, Термиз, Узун ва бошқа ихтисослашган туманларда ҳам экспортни ошириш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқиш топширилди.

 

Йиғилишда вилоят ҳокими мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича режалари юзасидан тақдимот қилди.

 

Давлат раҳбари ҳудудда автомобиль йўлларини таъмирлаш, уй-жой қурилиши ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берди.

custom img

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Мансабдорлар фуқаронинг турар жой хонадонини нотурар жой сифатида расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Сурхондарёда 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 9 мингта янги иш ўрни яратилади