1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистонда икки омил туфайли уруш эҳтимоли сақланиб қолмоқда — россиялик сиёсатчи

Афғонистонда уруш эҳтимоли бутунлай йўқолмаган.Бу ҳақда РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Юрий Коков маълум қилган.

Афғонистонда икки омил туфайли уруш эҳтимоли сақланиб қолмоқда — россиялик сиёсатчи

 

 

 

Коковнинг фикрича, икки омил уруш эҳтимолини сақлаб қолинишига сабаб бўлмоқда. Биринчидан, афғон жамияти этник жиҳатдан хилма-хил. Унда қабилавий ва оилавий алоқа ҳамда анъаналар юқорилигича қолмоқда.

 

Иккинчидан, гуманитар инқироз туфайли радикал гуруҳлар позицияси кучайган. Бу беқарорликка сабаб бўлаётган энг катта омил. Коков, шунингдек, Афғонистонга террорчиларнинг кириб келиши, экстремизм тарқалиши, наркотрафик ва назоратсиз миграция таҳдидлари сақланиб қолаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга у Афғонистонга киритилган инвестициялар ва минтақадаги иқтисодий ҳамкорликнинг тўхтаб қолиши эҳтимоли юқорилигини қўшимча қилган.

 

Бундан аввал  “Толибон” тўйларга оид тақиқлар қўйгани  ҳамда Британия вакили толиблар билан учрашгани хабар қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика