Ўзбекистон

Тошкент халқаро аэропортида автотураргоҳлар сони оширилди

Шунингдек, учиш залида умумий овқатланиш ва чакана савдо шохобчалари ишга тушиши кутилмоқда.

Тошкент халқаро аэропортида автотураргоҳлар сони оширилди

 

Учиб кетиш зали олдидаги автотураргоҳ сиғими соябонлар ва савдо шохобчалари олиб ташланиши, хусусан, автобуслар ва таксилар учун юриш линиясининг қайта конфигурацияси ҳисобига 214 тадан 333 тага кенгайтирилди.

 

Йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчилар учун эса терминалнинг ўзида шароитлар яратилмоқда. Тез орада учиш залининг учинчи қаватида умумий овқатланиш ва чакана савдо шохобчалари ишга тушади.

 

Учиб келиш зали олдида 175 ўринли янги автотураргоҳ қурилди ва мавжуд 122 ўринли автотураргоҳ реконструкция қилинди. Умуман олганда, аэропорт олди ҳудудининг янги лойиҳасига асосан автотураргоҳлардаги жойлар сони 187 фоизга — 336 тадан 630 тагача кўпайтирилди. Кетиш ва келиш заллари орасидаги ёпиқ автотураргоҳ меҳмонхонага ва меҳмонхонадан ташишни амалга оширувчи туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун ажратилади.

 

Бошқарув компанияси томонидан тўхташ жойи локацияси ва тўхтаб туриш давомийлигини (соат, кун) ҳисобга олган ҳолда тарифлар ўрнатилди. Хусусан, энг яқин учта автотураргоҳда бир соат (учиб келиш, учиб кетиш, IBK "Toshkent-AERO") туриш 10 000 сўм бўлади. Олисдаги учта автотураргоҳ учун (“Учиш комплекси”, “Рухсатномалар бериш бюроси” ва “Яшил зона”) — 5 000 сўм. Шу билан бирга, барча автотураргоҳларда дастлабки 10 дақиқа бепул бўлади. Кунлик тўлов энг яқин автотураргоҳларда 100 000 сўм, олисдаги автотураргоҳларда 50 000 сўм этиб белгиланди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"