Тошкентда 16 ёшли қиз ўзини 3-қаватдан ташлагани бўйича қўшимча маълумот берилди
Аниқланишича, ҳодисага қизлар ўртасидаги жанжал сабаб бўлмаган.

Бош прокуратура Тошкентда 16 ёшли қиз бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлаганлиги бўйича расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, 5 апрель куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 9-синф ўқувчиси Х.М. яшаб келаётган уйнинг 3-қаватида балкон ойнасини артаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тан жароҳат олган.
Х.М.га дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда вояга етмаган Х.М.нинг аҳволи яхши.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







