Тошкентда “валютафурушлар” ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. фуқаро У.Ю.га жами 5 300 АҚШ долларини 67 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. жами 3 150 АҚШ долларини 40 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида 3 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







