Европада юқори маош тўлайдиган давлатлар рўйхати эълон қилинди
Унда Шветсария етакчи.

Европанинг энг кўп маош тўлайдиган давлатлари рўйхати эълон қилинди. Evrostat ва OECD томонидан тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, Люксембург ва Шветсария иш ҳақи бўйича бошқалардан сезиларли устунликка эга. 2023 йилда Люксембургда тўла иш кунига эга ходимнинг ўртача ойлик маоши 6755 еврога, Швейтсарияда эса 8104 еврога тенг бўлган.
Эвропа Иттифоқи доирасида Дания, Ирландия, Бельгия, Австрия, Германия ва Финляндия сингари мамлакатлар ҳам юқори иш ҳақи билан ажралиб туради. Аммо, Болгария, Руминия, Греция, Венгрия каби Шарқий ва Жанубий Европа давлатларида маошлар 2000 евродан анча паст. Туркия эса 873 евро билан энг паст ўртача иш ҳақига эга давлат сифатида қайд этилган.
Харид қилиш қобилияти стандартига (PPS) кўра баҳолаганда, иш ҳақлари ўртасидаги тафовутлар бироз қисқаради, аммо ҳали ҳам катта фарқ сақланиб қолмоқда. Масалан, Люксембургда иш ҳақи 4479 евро бўлса, Грецияда бу кўрсаткич атиги 1710 евро. Ғарбий ва Шимолий Европа давлатлари молиявий имкониятлар бўйича етакчи бўлиб қолмоқда.







