Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига Россиялик ҳарбий асос солган (фото)
Туркистонда ҳаёт қандай бўлган? Леон Баршевский фотосуратлари сизни ўша давр билан боғлайди.


Маълумот ўрнида, Леон Баршевский ҳарбий бўлган. 1876-1897 йилларда Самарқандда яшаган. Хитой ва Афғонистонга олиб борувчи стратегик аҳамиятга эга йўл қурилишида иштирок этган. Айнан у Афросиёбдаги археологик ишларни бошлаган.

Каттагина тарихий коллекцияни қўлга киритгач, Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига асос солади. Ўша вақтда экспонатларнинг бир қисми французларга сотилади. Тушган пуллар эса Самарқанд яқинида кўмир шахтасини қуришга сарфланади. Леон Баршевский томонидан олинган фотолар ўша даврдаги инсонларнинг кундалик турмуш тарзи ҳақида сўзлайди.








Жорий йилнинг 13 сентябрь куни пойтахтимизда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг V юбилей Конгресси иш бошлайди. Маданий мерос ҳафталиги доирасида Польша музейларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига бағишланган китоб-альбоми тақдимоти ўтказилади. Унда Леон Баршевскийнинг Ўзбекистонда олган фотосуратлари намойиш этилади.
Бундан аввалроқ 14-15 сентябрь кунлари Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми ўтказилиши ҳамда 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида «Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда” мавзусида V Халқаро конгрeсси доирасида китоб-альбомларнинг янги жилдлари тақдим этилиши ҳақида хабар берилганди.







