Жамият

14-15 сентябрь кунлари Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан, мазкур халқаро маданият форуми жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

14-15 сентябрь кунлари Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми ўтказилади

 

 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форуми ва Халқаро бахшичилик фестивалига тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

 

Қайд этилишича, форум доирасида бир қатор тадбирларнинг ҳам ўтказилиши белгиланган, хусусан, Хива шаҳрида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг навбатдаги мажлисини ўтказиш кўзда тутилган. Фестивалда иштирок этиш учун бугунги кунга қадар ЮНЕСКО ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) каби халқаро ташкилотлардан ижрочилар, конференция иштирокчилари, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Халқаро ташкилотлардан фахрий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари рўйхатдан ўтказилган.

 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг V халқаро конгресси, Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Маданий мерос масалалари бўйича халқаро халқаро маслаҳат қўмитаси кенгашининг йиғилиши, Нукус шаҳрида “Археология ва туризм; салоҳиятни белгилаш ва меросни бошқариш” халқаро археология конференцияси ҳамда II Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш белгиланган.

 

Фестиваль доирасида ўтказилиши режалаштирилган конференцияни эпидемиологик вазиятни инобатга олган онлайн ва оффлайн (гибрид) шаклда ўтказиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари,  Маданий мерос ҳафталиги доирасида ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишланган «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпларида» туркумидаги 50 та ноёб китоб-альбом тақдимоти ташкил этилади.

 

Аввалроқ АҚШ ва Канада шахсий тўпламларида сақланаётган Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари ҳақида жилд нашр этилгани, Ўзбекистонда илк бор китобхонлар учун янги нашр уч тилда тақдим этилгани, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти керамика, металлга бадиий ишлов бериш, бадиий тўқимачилик ва тасвирий санъатга бағишланган альбомларни бирлаштирган "Ўзбекистон санъатининг дурдона асарлари" номли тўпламини тақдим этгани ҳамда Грецияда жойлашган "Сарсетакиснинг Ўзбекистон галереяси"га бағишланган китоб-альбом нашр этиш бўйича музокаралар олиб борилгани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"