Жаҳон

Қирғизистон собиқ президентига янги айбловлар қўйилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга янги айбловлар қўйилди, дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Қирғизистон собиқ президентига янги айбловлар қўйилди

 

 

Атамбаев 2020 йилнинг октябрида оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш ва ҳокимиятни куч билан эгаллашга ҳаракат қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилган.

 

Адвокатнинг қайд этишича, Атамбаев тартибсизликлар бошланган кунда қамоқда ётган ва унинг жисмонан  иштирок этиши мумкин бўлмаган.  Шунингдек, собиқ президент админстрацияси бошлиғи Фарид Ниёзов, собиқ тансоқчи Канат Сагымбаев, ИИВ собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳам ушбу ишга жалб қилинган.

 

2020 йил октябрь бошида Бишкек марказий майдонида турли сиёсий кучлар ўртасида тўқнашув бўлган. Унда Садир Жапаров ғалаба қозонган ва шундай йўл билан у Қирғизистоннинг амалдаги президентига айланган.

 

Алмазбек Атамбаев 2011-2017 йилларда Қирғизистонни бошқарган. 2019 йилда қўлга олинган. У коррупция билан боғлиқ жиноятларда айбланган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Қумтор” кони бўйича иш доирасида яна бир собиқ президент – Асқар Акаев Москвадан олиб келинган. Шунингдек, 2017-2020 йилларда Қирғизистон раҳбари бўлган Сооронбай Женбеков ҳам терговга чақирилган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Қирғизистон собиқ президентига янги айбловлар қўйилди | Zamon.uz