Жаҳон

Сомалида террорчилар аэропортни тўлиқ вайрон қилди

Террорчилар Сомали марказий қисмидаги аэропорти портлатиб юборди. Бу ҳақда Dalsan телеканали маълумотларига таяниб, “Риа Новости” хабар бермоқда.

Сомалида террорчилар аэропортни тўлиқ вайрон қилди

Маълум қилинишича, Сомалининг Хиран вилоятидаги аэропорт “Аш-Шабоб” террорчи гуруҳ жангарилари томонидан портлатилган. Оқибатда аэропорт тўлиқ вайрон бўлиб, 1 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, икки киши яраланган. 
“ террорчилар Булобурд аэропортини вайрон қилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва 2 киши яраланган”,- Dalsan телеканали ахборотида. 
 “Аш-Шабоб” Сомали давлатида фаолият юритади. Ушбу гуруҳ “Ал-Қоида” халқаро террористик ташкилоти билан мустаҳкам алоқаларга эга. У Сомали марказий ҳукуматига қарши фаолият олиб боради. Бу ўз навбатида БМТ гуманитар ёрдам беришига катта қийинчилик туғдирмоқда. АҚШ доимий равишда “Аш-Шабоб” марраларига зарба бериб келади. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Кобул аэропортида теракт содир этилганди. Оқибатда юздан ортиқ киши ҳалок бўлган. Терактга жавобгарликни ИШИД зиммасига олди.

custom img

Яқин Шарқдаги можаро фонида йирик нефть компаниялари фойдаси 57 фоизга ошди

Можаро фонида нефть нархларининг ошиши дунёнинг тўққизта йирик нефть компанияси фойдасини биринчи ярим йилликда 152,8 млрд долларга етказди.

custom img

Россия Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди

Москва бундай келишув Киевга вақтинчалик “нафас ростлаш” имконини беришини, ҳозирча мораторий учун асос йўқлигини билдирди.

custom img

Эмомали Раҳмон Турсунзодада ўзбек мактаби қуришни буюрди

Тожикистон Президенти шаҳарнинг ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолиси учун ўзбек мактабларини қуришни ва уларни ўзбекча дарслик ҳамда ўқув материаллари билан таъминлашни топширди.

custom img

Нетаняху Буюк Британияни “Британия Ислом Республикаси” деб атади

У иборани Британия ОАВларининг Исроилни ёритиш услубини танқид қилар экан, ишлатган.

custom img

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

custom img

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

custom img

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"