1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кобул аэропортида теракт: камида 15 киши ҳалок бўлган

Кобул аэропортида теракт амалга оширилди. Бу хабарни Пентагон ҳам тасдиқлади.

Кобул аэропортида теракт: камида 15 киши ҳалок бўлган

 

 

Теракт аэропорт яқинида, унга кириш жойида содир бўлган. Дастлабки таҳминларга кўра, инглизлар яшайдиган “Барон” меҳмонхонаси ёнида террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юборган. Ҳозирда ҳалок бўлганлар ёки ярадорлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

 

Баъзи манбаларда камида ўн киши ҳалок бўлиб, 15 нафари яралангани айтилмоқда. Жароҳатларнганлар орасида АҚШ ҳарбийлари ҳам бўлиши мумкин. Франциянинг Афғонистондаги элчиси янги портлаш бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аэропортдаги турк ҳарбийлари яна бир портлаш бўлгани ҳақида айтмоқда.

 

Терактдан бир неча соат аввал Буюк Британия мудофаа вазирлиги портлаш хавфи мавжудлигини маълум қилган. Кейинчалик бу Германия Мудофаа вазирлиги томонидан ҳам қўллаб қувватланди.

 

Теракт бўйича жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Юқори даражадаги хавфга қарамай аэропортда эвакуация давом этмоқда.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика