Жаҳон

Германияда парламент сайловида дастлабки натижаларга кўра, Социал-демократик партия  ғалаба қозонган

Аввал хабар қилганимиздек, кеча Германияда парламент сайловлари  бошланган эди. Бугун унинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Социал-демократик партия сайловда ғалаба қозонган. Бу партия 25.7 фоиз овоз олишга муваффақ бўлган.

Германияда парламент сайловида дастлабки натижаларга кўра, Социал-демократик партия  ғалаба қозонган

 

 

Германия марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, иккинчи ўринни амалдаги ҳукмрон партия — Христиан Демократлари ва Христиан-социал иттифоқи партияси эгаллаган. Унга 24.1 фоиз сайловчи ишонч билдирган. Бу — партия тарихидаги энг ёмон натижа.

 

 Германия парламенти — Бундестагга бўлган сайловда жами 6 та сиёсий партия иштирок этган. Юқоридаги партиялардан ташқари "Яшиллар"( 14.8 фоиз ), Эркин демократик партия(11.5 фоиз ), "Германия учун муқобил" ўнг партияси (10.3 фоиз ) ва Сўл партия (4.9  фоиз) овоз олиб, Бундестагдан ўринга эга бўлган.

 

Ушбу сайловдан сўнг Ангела Меркель канцлерлик лавозимини тарк этади. У Германияни 2005 йилдан буён бошқаради. Армин Лашет  Меркелнинг вориси сифатида кўрилаётган эди. Аммо сайлов натижаларига кўра, энди у канцлер бўла олмайди.

 

Аввалроқ Ангела Меркель канцлерлик лавозимидан кетгандан сўнг 15 минг евро нафақа олиши маълум қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Германияда парламент сайловида дастлабки натижаларга кўра, Социал-демократик партия  ғалаба қозонган | Zamon.uz