1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Германияда бугун парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Ангела Меркель бу галги сайловда қатнашмайди ва 16 йиллик ҳокимиятдан сўнг канцлер лавозимини тарк этади.

Германияда бугун парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Канцлер лавозимига Христиан-демократлар иттифоқи Христиан-социалистлар иттифоқи бирлашмасидан Армин Лашет, Германия социал-демократик партиясидан Олаф Шолс ва “Яшиллар” партиясидан Анналена Бербок асосий даъвогар ҳисобланмоқда.

Янги Бундестагда ҳукмрон коалиция тузиш учун 374 депутат керак.

Сўнгги ҳафтада ўтказилган сўровлар сайловчилар социал -демократларни афзал кўришини намоён этди. Сўровнома натижаларига кўра, Германия социал -демократик партияси  25 фоиз, CДУ / CСУ партия касаба уюшмаси 23 фоиз, "Яшиллар" – 16 фоиз овоз олган. Германия Эркин демократик партияси 11 фоиз, ўнг қанот —"Германия учун альтернатив" – 10 фоиз, "Сўл" қанот — 6 фоиз овоз тўплаши мумкин.

Германия парламенти (Бундестаг)га сайлов ҳар тўрт йилда ўтказилади. 2021 йил 26 сентябрда 20 -Бундестаг сайланади. Сайловдан сўнг янги парламент  Германия президенти таклифига биноан канцлерни сайлайди.

Овоз бериш маҳаллий вақт билан 8:00 дан 18:00 гача давом этади. 18:00 да биринчи эхит -поллар пайдо бўлади.

Сайловчиларда иккита овоз бериш ҳуқуқи мавжуд. Биринчиси, сайлов округидан номзод учун, иккинчиси сиёсий партиянинг ҳудудий рўйхатлари учун берилади. Иккала йўл билан ҳам 299 нафардан депутат сайланади. Партия “иккинчи” овоздан қанча кўп йиғса, парламентда  шунча кўп ўринга эга бўлади. Бундестаг таркиби дастлаб 598 депутатдан иборат бўлишни назарда тутади, бироқ партиялар “иккинчи” овоздан кўп йиғса, депутатлар сони ҳам ошиши мумкин. Мисол учун 2017 йилги сайлов натижаларига кўра, Бундестагга 709 депутат ўтган. Экспертларнинг фикрича, 2021 йилда улар сони 800 нафардан ошиши мумкин.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика