Ўзбекистон

Митхун Чакраборти: “Ёшлигимда футболчи бўлишни орзу қилганман”

Хабарингиз бор, юртимизда “Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу кинофестивалда бир гуруҳ киноижодкорлар иштирок этяпти. Zamon.uz мухбири Болливуд юлдузи Митхун Чакраборти билан суҳбатлашди.

Митхун Чакраборти: “Ёшлигимда футболчи бўлишни орзу қилганман”

 

 

Ўзбекистонга тўртинчи бор келишим. Ўзбек фильмлари ҳақида кўп эшитганман. Айрим ўзбек актёрлари билан танишман. Бугунги халқаро фестивалга таклиф қилишганидан бошим кўкка етди.

 

— Ўзбек фильмлари билан олдиндан танишмисиз? Уларнинг сизга қайси жиҳатлари ёқади?

 

— Йўқ,  ўзбек фильмларини кўрмаганман, аммо эшитганман. Лекин сўз бераман, албатта, кўриб ўз фикримни ижтимоий тармоқлар орқали етказаман.

 

— Сизни энг сермаҳсул актёр сифатида биламиз. Шу кунгача қанча роль ижро этгансиз?

 

 — Ҳаммаси бўлиб 370 та роль ижро этганман. Эътиборлиси, барча фильмлар кўнгилдагидек чиққан.

 

— Агар актёр бўлмаганингизда қайси касбнинг бошини тутган бўлардингиз?

 

 — Ёшлигимда футболга қизиққанман.  Болалигим асосан копток тепиш билан ўтган. Аммо тақдир тақозоси билан  Мумбайга келиб қолганман. Ишонинг, актёрлик йўлини тасодифан танлаганман. 

 

— Оилангиздан санъаткорлар чиққанми?   

 

— 4  нафар фарзандим бор. Бир ўғлим менинг   йўлимни танлади. Ҳозир актёр сифатида бир қанча фильмларда роль ижро этмоқда. Рақсга мендан ҳам яхши тушади.

 

— Ўзбек фильмларида роль ижро этиш истагингиз  борми?

 

— Албатта бор.  Агар таклиф қилишса,  рад этмайман. Чунки ўзбек хақи мен учун ниҳоятда қадрли..

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Бундан аввалроқ туркиялик сценарист ва продюсер Хусейн Озден Навоий ҳақида ҳужжатли фильм олиш асносида туркий тиллар султонига руҳан боғланганини, Вивек Сривастава ўзбек фильмлари жуда ёқишини айтганди. Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Болливуд юлдузи Митхун Чакраборти ташриф буюргани, Октай Кайнаржа янги Ўзбекистон ҳақидаги фикрларини айтгани ҳамда Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди

 

 

Муножат Валиева суҳбатлашди.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"