энг долзарб

Митхун Чакраборти: "Ўзбекистоннинг кўп жойларида бўлдим, аммо Тошкент мен учун ҳаммасидан севимли"

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Болливуд юлдузи Митхун Чакраборти ташриф буюрди. Куни кеча актёр журналистлар билан учрашиб, Янги Ўзбекистон ва ўзбек киноси тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

Митхун Чакраборти: "Ўзбекистоннинг кўп жойларида бўлдим, аммо Тошкент мен учун ҳаммасидан севимли"

 

 

— Сизни Ўзбекистонда кўрганимиздан хурсандмиз, олдин ҳам бу ерда бўлгансиз. Эндиликда қандай ўзгаришларни сездингиз? Нималар сизни ҳайратлантирди?

 

— Биринчи марта Тошкентга ҳамкорликда фильм ишлаганимизда келгандим, бир ой давомида бу ерда бўлгандик. Бугун Тошкентга келиб ҳайратимни беркита олмадим. Аэропортни ўзидаёқ улкан ўзгаришларни кўриб, худдики ўзимни Европани қайсидир шаҳрига келиб қолганимни ҳис қилдим. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида азалдан яқин дўстона алоқалар бўлган ва бугун ҳам бу алоқалар нафақат кино ва сериаллар барча соҳаларда давом этиб келяпти. Айтишим мумкинки, Тошкентга келиб, Ўзбекистон янги тараққиёт босқичига чиқиб, янада ривожланиб чирой очганига гувоҳ бўлдим.

 

— Янги Ўзбекистонни уч сўз билан тасвирлаб бера оласизми?

 

— Ҳайратланарли, чиройли, меҳмондўст.

 

— Ўзбек фильмларини Марказий Осиёдаги роли ҳақида нима дея оласиз?

 

— Техник томондан янги босқичга кўтарилиш зарур. Ўзбек киноиндустрияси хорижий ҳамкорликни янада кучайтириши керак. Мен ўзбек фильмларини дунёга чиқишини хоҳлайман.

 

— Ўзбекистондаги севимли шаҳрингиз?

 

— Ўзбекистоннинг кўп жойларида бўлдим, аммо Тошкент мен учун ҳаммасидан севимли.

 

— Сизнингча, Тошкент халқаро кинофестивали орқали Янги Ўзбекистоннинг дунёга қандай имкониятлари намоён бўлади?

 

— Айни вақтда Тошкент Халқаро кинофестивалининг Ўзбекистонда ўтказилиши жудаям муҳим воқеа деб айта оламан. Кўплаб юлдузлар дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюради. Бу каби тадбирлар давлат обрўсини юксалтиради. Бу ерда бўлган ҳар бир юлдуз ўз хотиралари, таассуротлари, билан ўртоқлашади. Юлдузларнинг фикри албатта кўп одамларни эътиборсиз қолдирмайди.

 

— Ҳаётда сиз учун нима муҳим? Нимани йўқотишдан қўрқасиз?

 

— Мен кино актёрман, шу билан бирга тўрт фарзанднинг отасиман. Оила бошиман. Мен доимо севимли инсон бўлишни, керак бўлишни хоҳлайман ва шу меҳрни доимо беришга ҳаракат қиламан. Оилам мен учун энг муҳими, уни йўқотишдан қўрқаман. Кино – ҳаётимнинг бир қисми. Учрашувларда сени оломон ўраб олади, дастхат сўрайди, яхши кўришларини айтади. Буям Яратган инъом этган бахт. Аммо оилам севгиси мен учун энг қадрли.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Митхун Чакраборти: "Ўзбекистоннинг кўп жойларида бўлдим, аммо Тошкент мен учун ҳаммасидан севимли"