
У шундай дейди:
“Мен яқинда сизнинг мамлакатингизга келдим. Бу мени навбатдаги ташрифим. Аслида, фестиваль биз учун катта байрамдир. Агар таклифлар бўлса, мен мамнуният билан рози бўламан”.
Шунингдек, ундан “Янги Ўзбекистон” лойиҳаси ҳақида фикрлари сўралганда қуйидагича изоҳ берди:
“Янги Ўзбекистон” лойиҳаси ҳақида эшитдим. Ҳар қандай ўзгариш ажойиб. Хусусан, мен “Янги Ўзбекистон” ҳақида бошқача фикрдаман. Сўнгги йилларда иқтисодий соҳада ўзгаришлар ва ривожланиш юз берди. Ўзгаришлар жуда катта ва сизни ишонтириб айтаманки, буларнинг барчаси келажакда ўз самарасини беради. Бу ерда, агар менга сизнинг янги лойиҳаларингиздан бирортасини амалга оширишни таклиф қилишса, мен қарши эмасман. Ҳамкорлик фақат яхши натижаларни беришига ишонаман.
Аввалроқ Тошкент халқаро кинофестивалида кимлар иштирок этиши очиқланганди ва туркиялик бир гуруҳ киноижодкорлар Тошкентга етиб келганди.
Чўлпоной Аҳмедова


