Ўзбекистон

Хоразмда ўзбошимчалик билан 35 туп тут дарахтини кесган шахсга 48,8 млн сўм жарима солинди

Хоразм вилояти Шовот туманида ўзбошимчалик билан 35 туп тут дарахтини кесган фуқарога 48 миллион 870 минг сўм жарима қўлланилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хоразмда ўзбошимчалик билан 35 туп тут дарахтини кесган шахсга 48,8 млн сўм жарима солинди

 

 

Маълум бўлишича, Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шовот туман инспекцияси ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Шовот туманида ўтказилган экологик рейд тадбирлари ўтказилган.

 

 

Тадбир давомида Шовот тумани «Бешчиқир» МФЙда яшовчи фуқаро А.Ортиқов тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ўзбошимчалик билан иморат қуриш мақсадида турлича катталикдаги 35 туп тут дарахтини ноқонуний равишда кесиб олгани аниқланган.

 

 

Қайд этилишича, аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима (1 350 000 миллион сўм) ва 47 миллион 520 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

 

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жавобгарлик мавжуд. Бунда фуқароларга 2 миллион 450 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 3 миллион 675 минг сўмгача жарима белгиланган.

 

Бундан ташқари, ким қонунни бузиб, давлат томонидан қўриқланаётган дарахтни кесадиган бўлса, ундан белгиланган жариманинг 20 баробари миқдоридаги тўлов ундирилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 162-моддасига мувофиқ (“Шаҳарлардаги дарахтларни шикастлантириш ёки уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш”) фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (максимум 2,2 миллион сўм ёки 220 АҚШ доллари), мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача (максимум 4,4 миллион сўм ёки 440 АҚШ доллари) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Аввалроқ, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши, Деновда 857 туп дарахт кесилгани ва ўсимлик дунёсига 329 миллион сўм зарар етказилгани, Бўстонлиқ туманидаги “Aмирсой” курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташлангани, шу билан бирга дарахтнинг танаси эълон ёки реклама қоқиладиган жой эмаслиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларга реклама ўрнатиш бўйича аниқланган 1 300 дан ортиқ ҳолатдаги рекламалар олиб ташлангани тўғрисида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хоразмда ўзбошимчалик билан 35 туп тут дарахтини кесган шахсга 48,8 млн сўм жарима солинди | Zamon.uz