Халқаро кинофестиваль меҳмонлари Бухорода
Бухорода "Ипак йўли дурдонаси" ХIIIТошкент Халқаро кинофестивали доирасида "Туркман киноси кунлари" бошланди.

Дастлабки кунда Бухоро давлат университетида қардош туркман ҳамда ўзбек талабалари ва ўқитувчилари учун туркман ҳалқи қаҳрамони, шоир Махтумқули ҳаёти ва ижодига бағишлаб суратга олинган "Махтумқули" бадиий фильми намойиш қилинди. Тадбирлар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: АГМК, НГМК ва «Ўзбекнефтгаз». Ҳамкор ҳомийлар: «ЎЗБEКТEЛEКОМ», «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзпромстройбанк»АТБ, «Ипотека-банк» АТИБ, «Асакабанк»АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари”, «Ҳудудгазтаъминот», “УзАуто Моторс”АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, “Миллий банк”АЖ, «Фарғонаазот»АЖ, «Эриелл», «Босч» ТМ, “Эасй Боокинг”.
Аввалроқ Тошкент халқаро кинофестивалининг "Жаҳон киноси кунлари" дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг "Ҳаёт варақалари" фильми бошлаб бергани, Октай Кайнаржа янги Ўзбекистон ҳақидаги илиқ фикрлар билдиргани ҳамда Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







